Суперлига. Бугун 9-тур давом эттирилади

23 апр 2026, 08:45
Бугун Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган навбатдаги учрашувлар бўлиб ўтади.

Кун давомида мухлислар жами учта баҳсга гувоҳ бўлишлари мумкин. Куннинг илк баҳсида "Навбаҳор" "Олимпия" стадионида "Сўғдиёна"ни қабул қилади. Учрашув соат 19:00 да старт олади. Қўқон шаҳрида "Насаф" ва "Локомотив" ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. Ушбу баҳс ҳам соат 19:00 га белгиланган. Куннинг сўнгги учрашувида эса "Динамо" ОКМКни меҳмон қилади. Абрамов - Қосимов тўқнашуви соат 20:15 да бошланади.

23 апрель

"Навбаҳор" – "Сўғдиёна"

  • Бош ҳакам: Равшан Абдувоҳидов

  • Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳрух Мақсудов, Адҳамжон Рихсибоев

  • Захира ҳаками: Маъмуржон Илҳомов

  • ВАР ҳаками: Рустам Чориев

  • АВАР ҳаками: Бахтиёрхўжа Шавкатов

  • Назоратчи: Виктор Серазитдинов

  • Комиссар: Қудрат Мадраимов

"Насаф" – "Локомотив"

  • Бош ҳакам: Темур Тўхтасинов

  • Ёрдамчи ҳакамлар: Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов

  • Захира ҳаками: Асадбек Қосимжонов

  • ВАР ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев

  • АВАР ҳаками: Шоҳрух Аъзамов

  • Назоратчи: Марат Исмаилов

  • Комиссар: Даврон Иброҳимов

"Динамо" – ОКМК

  • Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев

  • Ёрдамчи ҳакамлар: Алишер Усмонов, Абдурашид Эркинов

  • Захира ҳаками: Санжар Аҳмадов

  • ВАР ҳаками: Абдурашид Худойберганов

  • АВАР ҳаками: Руслан Серазитдинов

  • Назоратчи: Олег Дачев

  • Комиссар: Шоҳруҳ Саид


Манба: championat.asia