Суперлига. "Андижон" охирги бор "Нефтчи"ни Фарғонада қачон енгган?

Sherzod Nurmatov
9 мар 2026
Эртанги куннинг яна бир қизиқарли ўйини водий дербиси ҳисобланади.

"Нефтчи" ўз майдонида Самвел Бабаян бошчилигидаги "Андижон"ни қабул қилади. Бу икки жамоа айни кунга қадар Фарғонада 26 маротаба тўқнаш келган. Бу учрашувларда 21 бор мезбонларнинг қўли баланд келган, 3 та баҳсда дуранг кузатилган, 2 та ўйинда "бургутлар" ғалабани ўзиники қилган. 

"Андижон" "Нефтчи"дан охирги марта сафарда 2016 йилги мавсумда устун келган. Фарғонадаги сўнгги 3 ўйиннинг 2 тасида дуранг, 1 тасида майдон эгалари 3 очколи бўлган.

Суперлига-2016 

19-тур

19.08.2016. "Истиқлол" стадиони

"Нефтчи" – "Андижон" 1:2

Голлар: Мансур Саидов – Фарҳод Бекмуратов, Шукурали Пўлатов

"Нефтчи": Ўткир Юсупов, Дилёрбек Ирматов, Шукурали Пўлатов, Сардор Раҳмонов, Анваржон Ғофуров, Мансур Саидов, Шерзод Ҳакимов, Аббос Махсталиев, Муҳсин Убайдуллаев, Умид Қодиров, Никита Павленко.

"Андижон": Акмал Турсунбоев, Даниел Илеску, Обид Жўрабоев, Азамат Исроилов, Бобир Акбаров, Иброҳим Отахонов, Павел Смоляченко, Элман Тагаев, Дилшод Жўраев, Фарҳод Бекмуратов, Рўзимбой Аҳмедов.

Маълумот учун, ўйин эртага 19:00 да "Истиқлол" стадионида бошланади. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia