"Спортинг Канзас-Сити" ван дер Вартни нишонга олган

Aslanov Jasurbek
3 мар 2015
MLSда иштирок этувчи "Спортинг Канзас-Сити"нинг мураббийлар штаби "Гамбург" ярим ҳимоячиси Рафаэль ван дер Вартнинг хизматларига қизиқиб қолган.

Хабарларга кўра, клуб голландиялик футболчига йилига 4,3 млн. евролик маош таклиф қиляпти. Бу маблағ "Гамбург"да олаётган маошидан 800 минг еврога кўпроқ.

Эслатиб ўтамиз, "Гамбург" бош мураббийи Йозеф Циннбауэр кейинги мавсумда голландиялик футболчини ўз жамоаси таркибида кўрмоқчи эмас.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com