

Мундиал учун бўлаётган саралашда Италия термаси пешқадам Норвегиядан 6 очко ортда қолган ҳолда 12 очко билан I гуруҳида 2-ўринда бормоқда.
14 октябрь куни италияликлар сафарда Исроил термасига қарши ўйнайди. Ушбу термага қарши илк ўйинда итальянлар 4:1 ҳисобида ғалаба қайд этганди.
"Италия жаҳон чемпионатига боради. Ишонаман, шундай бўлади.
Футболчиларнинг иродаси кучли, Гаттузо икки ҳужумчи орқали жамоадаги балансни топди. Шу орқали у Исроилни мағлуб қилди", - деди Спаллетти.



