"Шўртан" – Қашқадарё вилояти ҳокими кубоги соҳиби!

Narzulla Saydullayev
17 фев 2024, 22:15
Қашқадарё вилояти ҳокими кубоги финалида Қарши Давлат университети жамоаси "Лочин ҚДУ" жамоаси Ғузорнинг "Шўртан" клуби билан беллашди.

Кескин курашларга бой бўлган беллашувда "Шўртан" 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва кетма-кет иккинчи бор Қашқадарё вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди.

Учрашувда ғузорликлар голларига Жасур Холтўраев, Миржалол Жумаев, Муҳриддин Зоиров муаллифлик қилишди.

Қашқадарё вилояти ҳокими кубоги мусобақасида учинчи ўрин учун курашган “Шўртан” U-19 жамоаси "Насаф" U-21 жамоасига 1:5 ҳисобида имкониятни бой берди ва турнирнинг тўртинчи ўрнини эгаллади.


Фото: Абдулла Дониёров


Вилоят ҳокими кубоги мусобақасидаги иштирокидан сўнг "Шўртан" кичик таътилга чиқди. Жамоа 21 февраль куни Ғузорда йиғилиб, мавсумга тайёргарликни давом эттиради. 


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Championat.asia