"Севилья" Саулни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Omonjon To`xtamirzayev
9 июл 2024
"Севилья" "Атлетико" хавбеки Сауль Ньигесни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Футболчи ортиқ Мадрид клуби режаларига кирмайди.

"Севилья" бу вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи. Клуб Саулга 3 йиллик шартнома таклиф қилмоқда. Музокаралар фаол руҳда давом этмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Сауль барча мусобақаларни инобатга олганда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва 4 та голли узатма етказиб берган.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Фабрицио Романо