

Голлардан бири ҳимоячи Серхио Рамос ҳисобига ёзилди. Шундай қилиб, 37 ёшли испан Хоакиннинг Ла Лигадаги самарали мавсумлар (18 мавсумда ҳеч бўлмаса 1 тадан гол урган) бўйича рекордини такрорлади
Айни дамда Рамос барча мусобақаларни қўшганда 14 ўйинда 4 та гол урди, 1 та голли узатма етказиб берди ва 5 та карточка (4 сариқ ва 1 қизил) ишлаб олди. Футболчининг "Севилья" билан шартномаси 2024 йил ёзигача мўлжалланган.



