Саудияликлар Усман Дембеле учун улкан таклиф тайёрлашмоқда

Aslanov Jasurbek
28 янв 2026
Саудия Арабистони Про-Лигаси вакиллари ПСЖ ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Усман Дембелени ўз чемпионатларига жалб қилишмоқчи.

"Sky Sports" нашрининг хабарига кўра, Саудия футболи раҳбариятининг юқори мартабали вакиллари 28 ёшли футболчининг трансфери бўйича дастлабки сўровларни амалга оширишган. Қайд этилишича, саудияликлар 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг француз учун "улкан таклиф" тайёрламоқдалар.

Бироқ футболчининг яқинлари Дембеле ҳозирда бор эътиборини "\ПСЖ"\даги фаолияти ва ЖЧ-2026 га қаратганини таъкидлашмоқда.

Маълумот учун, Усман Дембеле Франция Лига 1 жорий мавсумининг 11 та ўйинида майдонга тушиб, 5 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширишга улгурди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports