Санчис: "Реал" ва "Атлетико" ғалаба қозониш учун тенг имкониятга эга"

Aslanov Jasurbek
2 окт 2015, 11:10
"Реал" собиқ ҳимоячиси Маноло Санчис "Атлетико"га қарши баҳс олдидан Мадрид дербиси ҳақида фикр билдирди.

"Бу ўйин ҳиссиётларга бой бўлади. Ушбу баҳсда етакчи йўқ деб ўйлайман. Икка жамоада ҳам ғалаба учун тенг имконият бор. Айни дамда улар ўз ўйинини қидиряпти. "Реал"нинг ўтган мавсумдаги мағлубияти бу учрашувга таъсир қилади деб ўйламайман" - дейди Санчис.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com