

"Эсимда, Марадона "Наполи"ни бошқаришимни истаган. У мен ва Карека билан ҳар бир баҳсни 1:0 ҳисобида бошлагандек бўлишини айтган. Мен "Милан"да қолишни истадим. "Милан" "Наполи"дан кўпроқ ғалабага эришди, аммо уларда Марадона бор эди. Бир марта "Наполи"га қарши ўйнаганимизда биринчи бўлим голсиз якунланди. Кийиниш хонасига кириб, шогирдларимга шундай дедим: "Эшитинглар, Марадона бизни 45 дақиқа аяди. Аммо бу қанча давом этишини билмайман. Ёки биз гол урамиз ёки катта қийинчиликка учраймиз". Марадонага қарши ўйнаш худди бошинг яқинида ўткир қиличлар турган жойда тўп тепишга ўхшарди" - дейди Сакки.



