Ричардс:"ЕЧЛда "Реал"дан кучлироқ жамоалар бор, масалан "Барселона"!"

Aslanov Jasurbek
18 мар 2026
"Манчестер Сити"нинг собиқ ҳимоячиси Майка Ричардс Мадриднинг "Реал" клубини жорий мавсумда Чемпионлар Лигасидаги энг кучли жамоа деб ҳисобламаслигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, мадридликлар 1/8 финалда айнан "Манчестер Сити"ни икки бор (3:0, 2:1) мағлуб этиб, чорак финалга йўл олишди. CBS Sports эфирида берилган "Реал"да "Бавария", "ПСЖ" ва финалда "Барселона" ёки "Арсенал"ни ютиш имкони борми, деган саволга Ричардс шундай жавоб қайтарди:

"Агар ҳозир жавоб беришим керак бўлса, мен "йўқ" деган бўлардим. "Барселона"га эътибор қаратинг — менимча, улар ҳар қандай рақибни, шу жумладан "Бавария"ни ҳам юта олади. Агар пул тикканимда, "Реал"га пул тикмаган бўлардим, чунки турнирда улардан кучлироқ жамоалар бор. Аммо уларда энг муҳим лаҳзаларда ўйин тақдирини ҳал қилувчи футболчилар бор ва Чемпионлар Лигасининг асл моҳияти ҳам шунда".

Собиқ футболчи ўз сўзларига қўшимча қилди:

"Бир неча мавсум олдин улар "Челси" ва "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, совринни қандай юлиб олишганини эсланг. Ҳар сафар мен "Реал"ни фаворитлар қаторидан чиқариб ташласам, улар менинг ноҳақ эканимни исботлашади. Аммо соф жамоавий ўйин нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, ЕЧЛда "Реал"дан яхшироқ клублар бор", — деди Ричардс.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: As