"Реал Сосьедад"да бош мураббий Аррасатени ишдан ҳайдашга қарор қилишди

Aslanov Jasurbek
27 окт 2014, 16:06
"Реал Сосьедад" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Хагобу Аррасатега энди ишонмайди.

Хабарларга кўра, мураббийнинг ишдан бўшаши - бу вақтга боғлиқ савол. Жамоа янги бош мураббийлигига "Майнц"нинг собиқ устози Томас Тухель асосий даъвогар дея кўрилмоқда.

"Реал Сосьедад" тўққиз турдан сўнг 6 очко билан турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com