"Реал" МЮнинг трансфер мақсадини "илиб кетмоқчи"

Khoja
20 мар 2026
"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл Юнайтед" ярим ҳимоячиси ва сардори Бруно Гимараэшни тахминан 80 млн еврога сотиб олиш бўйича фаол музокаралар олиб бормоқда.

Бу ҳақда "Reuters" хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, 28 ёшли футболчининг "қизил иблислар" сафига ўтишига мадридлик "Реал" халақит бериши мумкин. "Қироллик клуби" Эдуарду Камавинга ёзда кетиши мумкинлиги фонида Бруно Гимараэшни диққат билан кузатмоқда. Таъкидланишича, "Реал" бразилиялик футболчини 2022 йилда ҳам кўриб чиққан.

Жорий мавсумда Бруно Гимараэш барча турнирларда 35 ўйинда иштирок этиб, 9 гол ва 7 голли узатма қайд этган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача. Трансфермаркт маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 75 млн еврога тенг.


KhojaMuallif
Manba: Reuters