"Реал" Куртуани йўқотди

Iskandarov Abdulaziz
19 мар 2026
Мадридликлар дарвозабони Тибо Куртуада тўрт бошли мушакнинг бир қисми бўлган ўнг соннинг тўғри мушаги шикастланган.

33 ёшли бельгиялик ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити" билан ўйинда (2:1) жароҳат олган ва танаффусда Андрей Лунин билан алмаштирилганди. 

Маълумотларга кўра, унинг тикланиши учун тахминан 6 ҳафта талаб этилади.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia