

Мадрид клуби скаутлари малилик 24 ёшли хавбек борасида ижобий хулосаларга келишди.
Биссума "Реал" бош мураббийи Зинедин Зиданга ёқмоқда. У Поль Погба (МЮ) ва Эдуардо Камавинга ("Ренн")нинг трансферидан арзонроққа тушади.
Биссума учун "Брайтон" 35-40 миллион евро сўрамоқда. Футболчига шунингдек "Арсенал" ва "Ливерпуль" клублари ҳам қизиқмоқда.
Биссума жорий мавсум АПЛ доирасидаги 13та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.



