

"Ўтган мавсумда Қирғиз Республикасининг "Нефтчи" клуби таркибида ҳаракат қилиб, 25 ўйинда 1 гол урган ва 4та баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган россиялик дарвозабон янги мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилади", – дейилади хабарда.
26 ёшли Козлов фаолияти мобайнида "Спартак-2", "Иртиш", "Торпедо-БелАЗ", "Гомель", "Минск", "Каспий", "Нафтан", "Славия", "Нефтчи" Қўчқор-Ота жамоаларида ҳаракат қилган.



