Расман: Конор Галлахер "Атлетико"дан "Тоттенхэм"га ўтди. Трансфер суммаси аниқ

Administrator
14 янв 2026, 21:31
Конор Галлахер "Тоттенхэм" жамоаси сафига қўшилди.

"Тоттенхэм" Конор Галлахерни "Атлетико"дан ўз таркибига қўшиб олганини маълум қилди. 25 ёшли ярим ҳимоячи Лондон клуби билан узоқ муддатли шартнома имзолади. Журналист Бен Жейкобснинг хабар беришича, Галлахер билан тузилган келишув 5,5 йилга - 2031 йил ёзигача мўлжалланган. 

Аввалроқ хабар қилинганидек, трансфер суммаси 40 миллион еврони ташкил этади.Галлахер 2024 йил ёзидан бери "Атлетико" сафида тўп сурарди. У "Челси"дан 42 миллион евро эвазига трансфер қилинган эди. Жорий мавсумда инглиз футболчиси Ла Лигада 19 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол киритди.



AdministratorМуаллиф
Манба: https://www.tottenhamhotspur.com/