Расман: "Каттақўрғон" словениялик легионер ва "Динамо" собиқ футболчисини қўшиб олди

Iskandarov Abdulaziz
11 мар 2026
Про лигада трансфер ойнаси ёпилди.

Ёрқин Назаров бошчилигидаги "Каттақўрғон" жамоаси таркибини икки нафар футболчи билан тўлдириб олди. Клуб словениялик, мамалакатининг турли ёш тоифаларида тўп тепган Алмин Куртович билан шартнома имзолади. 25 ёшли ярим ҳимоячининг сўнгги жамоаси Болгариянинг "Добруджа" жамоаси бўлган. Трансфермаркт нашри футболчини 300 минг еврога баҳолаган.

Бундан ташқари Про лига дебютанти "Насаф" тарбияланувчиси, "Динамо" ва "Хоразм" собиқ футболчиси Жасур Жумаевни ҳам жалб қилди. Клуб бу икки футболчи билан мавсум якунига қадар шартнома имзолади.


Iskandarov AbdulazizMuallif
Manba: "Каттақўрғон" матбуот хизмати