Расман: “Бавария” собиқ форварди ЦСКА бош мураббийига айланди

Eldor Akmurzayev
23 мар 2021, 19:15
Хорватиялик 41 ёшли мутахассис Ивица Олич “москваликлар армиячилар” янги устози сифатида таништирилди.

ЦСКА Олич билан қанча муддатга шартнома имзолагани эса очиқланамаган. У Виктор Гончаренконинг ўрнини эгаллади.

Ивица Олич 2003-2006 йилларда москваликлар шарафини футболчи сифатида ҳимоя этган ва 112 ўйинда майдонга тушиб, 41 та гол уришга эришган эди. У жамоа билан УЕФА Кубоги билан бирга 8 та титулни қўлга киритган.

ЦСКА РПЛ жорий мавсум 23 туридан кейин 40 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда. Пешқадам “Зенит” билан орадаги фарқ эса 8 очкони ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, Хорватия ТЖ собиқ аъзоси 2017 йил бутсаларини михга илганди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: pfc-cska.com