

Тожикистонлик 42 ёшли мураббийни мухлислар яхши билишса керак, илгари футболчи сифатида мамлакатимизда “Нефтчи”, Динамо” ва “Бухоро” жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
Таниқли мураббий Ҳаким Фузайловнинг укаси бўлган Раҳматтило мураббийликка ўтгач, бунгача Тожикистоннинг бир нечта жамоаларини бошқарди. Хусусан, “ЦСКА”, “Кўктош”, “Равшан” (Зафаробод) шулар жумласидандир.
Шунингдек “Истаравшан”нинг янги бош мураббийи U-19 Тожикистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийининг ёрдамчиси ҳам ҳисобланади.




