"Қизилқум" ярим ҳимоячиси "Каттақўрғон"да

Iskandarov Abdulaziz
25 янв 2026
Про лига жамоалари Суперлига клубларидан қолишмаган ҳолда селекция ишларини фаол олиб бормоқда.

Улкан мақсадларни кўзлаган "Каттақўрғон" таркибини кучайтириш ишларини давом эттиряпти. Жамоанинг Тошкентда ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинига "Қизилқум" ярим ҳимоячиси Даврон Анваров келиб қўшилди. У "Ғазалкент"га қарши ўйинда майдонга тушди.

Маълумот учун, Анваров ўтган мавсум Суперлигада 27 та ўйинда майдонга тушди. 24 ёшли тўптепар элитада жами 100 та баҳс ўтказган. Трансфермаркет портали унинг нархини 100 минг еврога баҳолаган.



Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia