

"La Repubblica" хабарига кўра, 58 ёшли мутахассиснинг клубдаги келажаги жамоанинг ЕЧЛ плей-офф босқичига чиқишига боғлиқ бўлади. Айни дамда миланликлар ЕЧЛ гуруҳ босқичида ПСЖ, "Боруссия" Д ва "Ньюкасл" билан куч синашмоқда ва 3 ўйинда бирорта гол урмасдан, 2 очко тўплади.
Қайд этилишича, ушбу мавсумда жамоанинг кучли тўртликка кириши клубдагилар учун етарли бўлмайди.



