

"Олмалиқ" ва Ўзбекистон миллий терма жамоасида дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишлаётган Пётр Петрович бундан кейин фаолиятини Тошкентнинг "Локомотив" жамоасида давом эттиради.
"Олмалиқ" клуби раҳбарияти ва жамоа аъзолари унга 7 йил давомида жамоа ривожига қўшган ҳиссаси учун ташаккур изҳор этади. Шу билан бирга унинг кейинги иш фаолиятига омад ва зафарлар тилайди.



