

Бу ҳақда "A Bola" хабар бермоқда.
Патрисиу Португалия терма жамоаси сафида 108 ўйин ўтказиб, 89 та гол ўтказган ва 53 та учрашувда дарвоза дахлсизлигини сақлаган.

Клуб даражасида Патрисиу Португалиянинг "Спортинг" жамоаси, Англиянинг "Вулверхэмптон"и, Италиянинг "Рома" ва "Аталанта" клублари, шунингдек, БААнинг "Ал-Айн" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
37 ёшли португалиялик дарвозабон Миллатлар Лигаси ғолиби, Европа чемпионати ва Конфедерациялар Кубогининг бронза медали соҳиби ҳам ҳисобланади. "Рома" сафида эса Конференциялар Лигаси ғолиби бўлган.



