Тьерри Бруну Фернандеш ҳақида нималар деди?

Тьерри Анри Бруну Фернандешнинг Мексикага қарши ўйини ҳақида фикр билдирди.

"Ҳужумчилар яхшироқ ўйнашлари керак. Бруну Португалия учун 5 та имконият ва иккита яққол вазият яратди, лекин Португалия уларнинг бирортасини ҳам голга айлантира олмади.

Жамоангизда дунёнинг энг зўр ярим ҳимоячиси бор ва у кўплаб вазиятлар яратади. Сизнинг вазифангиз - шунчаки гол уриш, лекин ҳужумчилар унга доимо қийинчилик туғдиришмоқда", — деди у.

Эслатиб ўтамиз, бугун тонгда Мексика ҳамда Португалия ўзаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва унда 0:0 ҳисоби қайд этилди. Учрашувда Криштиану Роналду иштирок этмади. Унинг ўрнига тушиб 64 дақиқа тўп тепган Гонсало Рамуш эса 3 та катта имкониятни кўкка совурди.


Manba: goal.com