

"Агар "Арсенал" лигада ғолиб чиқса, улар АПЛ тарихидаги энг ёмон чемпионга айланиши мумкин. Агар сиз мавсум рамзий жамоасини тузмоқчи бўлсангиз ва ҳужум чизиғига тўртта ўйинчи танласангиз, "Арсенал"дан ҳеч ким бу рўйхатга кирмаган бўларди.
Аввалги чемпионларга қаранг — "Ливерпуль" ҳужумчилари ҳайратланарли даражада кучли эди. "Арсенал"да ягона истисно Букайо Сака бўлиши мумкин, лекин у ҳам порлаётгани йўқ. Бу йил унинг ҳисобида голлар ва голли узатмалар кам", — деди Скоулз.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда "Арсенал" АПЛ турнир жадвалида 50 очко билан пешқадамлик қилмоқда, бироқ сўнгги турда "Манчестер Юнайтед"га имкониятни бой берди (2:3).



