

Ўйиндан сўнг "канонирлар"нинг таниқли мухлиси – журналист Пирс Морган ижтимоий тармоқларда шундай деб ёзди.
"Арсенал" "Бавария"ни мажақлаб ташлади. Ажойиб. Катта ғалаба. Жиддий баёнот. Бутун Европани ларзага келтираётган ғалаба. Бу ғалаба менга дубль – АПЛ титули ва Чемпионлар Лигасини ютиш мумкин деган фикрни уйғотмоқда. Ҳозирда "Арсенал" мухлиси бўлиш жуда яхши. Бизда тарихдаги энг яхши таркиб ва дунёдаги энг яхши мураббий Микель Артета бор", – деди Морган.

Бу дам олиш кунлари "Арсенал" яна бир муҳим ўйинда – Премьер-лигада "Челси" билан баҳс юритади.



