

"Ҳаммага маълумки, Пике "Арсенал"га ўтишга яқин турганди. Бир неча сантиметрлар бизни ажратаётганди. Бироқ у орадан 6 ой ўтиб, "Манчестер Юнайтед"га ўтди.
Сўнгги паллада клуб ва футболчининг вакили ўртасида мунозара юзага келди. Музокаралар тўхтаб қолди. Пике 2004 йилнинг ёзида МЮга ўтди, ундан бир йил олдин эса биз Фабрегасни таркибга жалб қилгандик", - деди Кагигао.
Ўшанда Пике МЮнинг асосий футболчисига айлана олмаганди ва яна "Барселона"га қайтиб кетганди.



