

Али Алипур 43-дақиқада гол уриб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Меҳмонлар ўйинчиси иккинчи бўлимнинг бошида, аниқроғи 47-дақиқада Муҳаммад Ризо Сулаймони рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни тенглаштирди.
"Персеполис" сафида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўрунов танаффусдан сўнг ўйинга қўшилди. "Фулад" сафида Ўткир Юсупов жароҳати сабаб ўйинни ўтказиб юборди.





