"Пахтакор" беш нафар футболчиси билан шартномани узайтирди

Administrator
14 янв 2026
Ресан, Ҳамдамов, Назаров, Турдимуродов ва Саиднуруллаев билан шартномалар узайтирилди.

Бир қатор футболчилар билан "Пахтакор" ҳамкорликни давом эттирилади. Бу ҳақда клуб расман эълон қилди.

"Башар Ресан ва Достон Ҳамдамов билан 2026 йил охиригача шартномалар узайтирилган бўлса, Рустам Турдимуродов ва Саидумархон Саиднуруллаев 2027 йил охиригача "Пахтакор" билан келишувга имзо чекди. Владимир Назаров эса 2028 йил якунигача "Пахтакор" сафида ўйнашда давом этади", -дейилади клуб хабарида.


AdministratorMuallif
Manba: "Пахтакор" клуби матбуот хизмати