

- Терма яна ёмон натижалар кўрсатди.
- Бунга кўникиб ҳам қолдик. Орадан яна бир неча кунлар ўтиб, ҳозир термада ўйнаётган футболчилардан кучлироқлари ҳақида гапиришни бошлаймиз.
- Кўпчилик Гвардиолани терма бошқарувида кўришни истамоқда.
- Термага Конте каби нима қилишни биладиган ва ҳаммасини тушуниб турган одам керак.
- Бунда ким айбдор деб ўйлайсиз?
- Энг аввало - биз, шунингдек, ОАВ ҳам. Биз ўз ишимизни яхши амалга ошира олмаяпмиз. Кўплаб инсонлар диққат марказида бўлиб, ўзига катта босим олмоқда. Қолганлар эса ижтимоий тармоқларни "гуллатиш" учун гапиришяпти, - деди "Лацио" собиқ ҳужумчиси.



