Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?

Оқил Абдубарноев
21 мар 2026
2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Ўзбекистон миллий терма жамоасига рақиблик қиладиган Португалия ва Колумбия терма жамоалари март ойидаги ФИФА кунлари доирасида ўртоқлик ўйинлари ўтказади.

Тақвимга кўра, "оқ бўрилар"нинг рақиблари қуйидаги ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади:

Колумбия терма жамоаси:

– 27 март: Хорватия;

– 30 март: Франция.

Португалия терма жамоаси:

– 29 март: Мексика;

– 1 апрель: АҚШ.

Гуруҳдаги тўртинчи йўлланма учун курашаётган жамоаларнинг расмий ўйинлари эълон қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси март ойида FIFA Series мусобақасига мезбонлик қилиб, Габон ва Венесуэлага қарши майдонга тушади.

Аввалроқ ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этгани боис Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашни давом эттириши ҳақида хабар берилганди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia