

25 ёшли Тўраев Ҳиндистон I лигаси иштирокчиси “ТРАУ” клуби билан шартнома имзолади. Бунга қадар Акобир Тожикистон чемпионатида “Эсхата” клубида тўп сурди. Ушбу жамоа сафида Тожикистон чемпионатида 9та гол урган ҳолда тўпурарлар қаторидан жой олган эди.
Маълумот учун, Акобир Тўраев фаолияти давомида “Бухоро”, “Пахтакор”, “Машъал”, “Рахматгонж” (Бангладеш), “Эсхата” (Тожикистон) клубларида тўп тепган.




