Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Япония билан ўйнайди

Iskandarov Abdulaziz
19 мар 2026, 17:35
Жамолиддин Раҳматуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 19-31 март кунлари Миллий футбол марказида йиғинга киришади.

Осиё Кубоги саралаш баҳслари ва 2027 йилги U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган вакилларимиз ушбу йиғин доирасида Японияга қарши майдонга тушади. Мазкур йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати билан танишинг:

Дарвозабонлар: Рустамжонов Нематуллоҳ, Шокиров Иброҳим, Абуталипов Алишан

Ҳимоячилар: Каримов Беҳруз, Беҳруз Эркинов, Дилшодбеков Муҳаммадали, Одилжонов Озодбек, Нажмиддинов Озодбек, Абдуғаниев Нурмуҳаммад, Мусахонов Муҳаммадали, Солиев Абдулвосид

Ярим ҳимоячилар: Тулкинбеков Азизбек, Эримбетов Азизбек, Сайдалиев Куванишбек, Бобомуродов Абдулфайз, Абдусаттаров Беҳруз, Тожиев Дийор

Ҳужумчилар: Маратов Улуғбек, Жумадиллаев Сирожиддин, Тулагонов Даврон, Сарсенбаев Нурбек, Абраев Қувонч, Хасанов Садриддин

Бош мураббий: Жамолиддин Раҳматуллаев


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати