Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Туркияни мағлубиятга учратди

Aslanov Jasurbek
29 авг 2021
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси "Виктор Банников" халқаро турнирида Туркия вакилларига қарши баҳс олиб борди.

Ўйиннинг 31-дақиқасида Муроджон Комилов ҳисобни очиб, ўзбекистонликларни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг бошига келиб Муҳаммет Али Ўзбашкижи мувозанатни тиклади. Орадан 5 дақиқа ўтиб, Искандар Солиев турклар дарвозасига иккинчи тўпни киритди. Шундан сўнг Азизбек Усмоновнинг голи эвазига ҳисоб мустаҳкамланганди, бироқ 82-дақиқада Эмирҳан Каяр орадаги фарқни қисқартиришга муваффақ бўлди — 3:2. Ўйин шу ҳисоб билан якунланди.

"Виктор Банников" халқаро хотира турнири

"B" гуруҳи 

3-тур

Ўзбекистон 3:2 Туркия

Голлар: Муроджон Комилов 31ʼ, Муҳаммет Али Ўзбашкижи 48ʼ, Искандар Солиев 53ʼ, Азизбек Усмонов 70ʼ, Эмирҳан Каяр 82ʼ.

Ўзбекистонлик ёшлар кейинги учрашувни Беларусга қарши ўтказади. Ўйин эртага Тошкент вақти билан 17:00 да бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ufa.uz