

Турнинг марказий тўқнашуви Фарғонада бўлиб ўтди. Унда Ислом Исмоилов бошчилигидаги “Нефтчи“ Камолиддин Тожиев бошқарувидаги “Пахтакор“ни қабул қилди. Учрашувда Достон Ҳамдамов томонидан киритилган гол ягона бўлиб қолди. Қуйида ана шу ўйиндан сара суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Фото: Толибжон Қосимов











































































