Ўзбекистон миллий терма жамоаси Арманистон клубига ютқазди
Aslanov Jasurbek
11 фев 2017, 23:31
Туркияда йиғинни давом эттираётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари бугун иккинчи назорат учрашувини Арманистоннинг “Алашкерт” клубига қарши ўтказишди.
Учрашувда Арам Восканян мураббийлигида “Алашкерт” жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги голларни Дмитрий Ховбош ва сербиялик Урош Ненадович киритишди.