Отабек Нарзуллаев: "Жамоамизга нимадир бўляпти"

Суперлига 8-туридан ўрин олган "Машъал" – "Хоразм" (0:1) учрашувидан кейин "Машъал" мураббийи Отабек Нарзуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Баҳс асабий ўтди. Футболчиларга бор куч билан ҳаракат қилишгани учун раҳмат айтаман. Қаердадир омадимиз келмади ва шунга ютқаздик. Охирги зарбани беришда оқсаяпмиз, гол урганимизда балки ғалаба қозонган бўлармидик. Сўнгги дақиқаларда автогол уриб қўйдик, аввалги битта учрашувда тўп футболчимиз қўлига текканди. Хуллас жамоамизга нимадир бўляпти. Нимаям дердим, ҳаёт давом этади.

- Статистикага кўра, "Машъал"нинг охирги ғалабаси ўтган йил "Насаф" билан бўлган экан. Шундан бери 9та мағлубият ва икки дуранг. Бугунги беллашувда Хумоюн Муртазоев етишмади деб ҳисоблайсизми?

- Бугун майдонга тушган ҳамма футболчимиз яхши ўйин кўрсатди. Қайсидир вазиятда рақиб дарвозабони ўз ўрнида яхши турди. Ким гол урса ютадиган ўйин бўлди, омад эса рақибга кулиб боқди.

- Бош мураббий Игорь Суровнинг бетоб эканлиги ва даволанаётгани айтилди. Орадан вақт ўтса ҳамки у киши жамоани бошқармаяпти.

- Тўғриси, бу саволингизга жавоб бера олмайман.


Манба: championat.asia