Нойер яқин вақтларда жамоа билан шартномасини узайтиради

Mirjalol Normatov
10 фев 2020, 20:28
"Бавария" президенти Херберт Хайнер жамоа дарвозабони Мануэль Нойернинг келажаги борасидаги фикрларини билдирди.

"Нойерга Мюнхен ёқади. У жамоанинг энг қадрли футболчиларидан бири. Шу боисдан у билан янги шартнома борасида ишлаяпмиз. Бу борада оптимистман", - деди Хайнер.

Нойер 2011 йилдан буён мюнхенликлар таркибида ўйнамоқда. 33 ёшли посбон ушбу мавсумда Бундеслиганинг 23 ўйинида қатнашиб, 23 гол ўтказиб юборди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild