Нимели терма жамоадан чақирув олди

Оқил Абдубарноев
2 ноя 2023
"Сурхон" ҳужумчиси Сильванус Нимели Либерия терма жамоасидан чақирув олди.

Африкаликлар ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида иккита ўйин ўтказади. 

Либерия 17 ноябрь куни Малави, 20 ноябрь куни эса Экваториал Гвинеяга қарши майдонга тушади. 

25 ёшли футболчи жорий мавсум Суперлигада 22 ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол уришга муваффақ бўлди.

Илк ўйинида уйига йиғлаб кетган, 15 ёшида терма жамоада дебют қилган ҳамда самолётда шуғулланган "Сурхон" тўпурари билан яқиндан танишамиз


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: "Сурхон" ФК матбуот хизмати