Нико Ковач жамоаси ЕЧЛдан чиқиб кетгани ҳақида нималар деди?

Mirjalol Normatov
26 фев 2026
Дортмунднинг "Боруссия"си бош мураббийи Нико Ковач жамоаси ЕЧЛ 1/16 финал босқичида "Аталанта"дан мағлуб бўлгани ҳақида гапирди.

1:4 ҳисобида мағлуб бўлган дортмундликлар турнирдан чиқиб кетди.

"Авваламбор "Аталанта"ни табриклайман. Улар биринчи ўйиндаги каби ўйнашди. Урилган голни ҳисобга олмасак, биз ўзимизни кўрсата олмадик.

Жуда қийин ўйин ўтди. Унда биз кўплаб хатоларга йўл қўйдик. ЕЧЛда бундай хатолар учун товон тўлаш керак", - деди Ковач.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: uefa.com