Неймарнинг голи "Сантос"га дуранг тақдим этди

Бразилия чемпионатининг навбатдаги турида "Сантос" "Реколета" жамоасини меҳмон қилди.

Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг натижаси билан якунланди. Мезбонлар сафида Неймар тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди ва жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди. Меҳмолар сафида эса Ричард Ортис ўз ҳисобига гол ёзиб қўйган.

Ушбу натижадан сўнг "Сантос" чемпионатда 13 очко билан турнир жадвалининг 15-поғонасида бормоқда.

Неймарнинг ўзи эса жорий мавсум чемпионатдаги 6-учрашувида майдонга тушди. Унинг ҳисобида 4 та гол ва 2 та ассист бор.


Манба: Championat.asia