Неймар "Сантос" машғулотларини ҳеч қандай сабабсиз ўтказиб юборди

Sherzod Nurmatov
27 апр 2026, 14:05
ESPN нашрининг хабар беришича, "Сантос" ҳужумчиси Неймар жамоанинг "Рей Пеле" қароргоҳида бўлиб ўтган машғулотларида қатнашмади.

Футболчи миллий чемпионатнинг "Баия"га қарши (2:2) ўйинида қатнашмаган ўйинчилар гуруҳи билан ишлаши керак эди, аммо у келмади ва йўқлигининг сабабини ҳам айтмади.

Клуб вазиятни ойдинлаштириш учун Неймар ва унинг атрофидагилар билан боғланди, аммо на "Сантос", на футболчининг вакиллари расмий изоҳ берди.

Машғулот жамоанинг 29 апрель куни Аргентинада "Сан-Лоренсо" билан бўлиб ўтадиган Судамерикана Кубоги баҳсига тайёргарлик доирасида бўлиб ўтди.

34 ёшли бразилиялик жорий мавсум "Сантос"нинг 10 ўйинида майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли пас узатди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ESPN