

The Athletic нашрига кўра, "Цинциннати" клуби бразилияликнинг вакиллари билан дастлабки музокаралар ўтказган.
АҚШ клуби футболчининг талаблари ва ўтишга қизиқиши бор-йўқлигини аниқлаган. Ҳозирча барча ишлар жуда бошланғич босқичда.
"Цинциннати" ўз молиявий имкониятлари ва инфратузилмаси туфайли жаҳон юлдузларини жалб қила олишига ишонмоқда.
34 ёшли Неймарнинг "Сантос" билан шартномаси 2026 йил охирида тугайди.



