"Нефтчи" бош менежери Грузия клуби академиясида бўлди

Sherzod Nurmatov
15 май 2025
Жаъфар Ирисметов Грузияда "Динамо" Тбилиси академияси фаолияти билан танишди.

"Нефтчи" бош менежери Жаъфар Ирисметов айни пайтда хизмат сафари билан Грузиянинг Тбилиси шаҳрида бўлиб турибди. 

Жаъфар Ирисметовнинг ушбу хизмат сафаридан кўзланган мақсад Грузияда болалар футболининг қай даражада йўлга қўйилгани, Европада бу борада ўз ўрнини топиб бораётган грузин футболи, хусусан, клуб академиялари фаолияти билан яқиндан танишиш ва келажакда Фарғонада барпо этилажак "Нефтчи" футбол академиясида ушбу тажрибалардан ва инфратузилмалардан қўлланма олиш. 

Кеча Жаъфар Ирисметов Тбилисидаги грузин футболи байроқдори бўлган "Динамо" Тбилиси футбол акамедиясида бўлди ва у ерда академия директори Леван Гванцеладзе билан учрашди.

Шунингдек, ушбу йилдан эътиборан ПФЛ билан ҳамкорлик доирасида иш бошлаган Тбилисидаги энг катта шоурум ҳисобланган "Macron Sports Hub Tbilisi" фаолияти билан ҳам танишиб, келаси мавсум учун спорт экипировкаларини кўриш, музокара ўтказиб, бу борада клуб учун энг маъқул вариантларни ўрганиб чиқиш кўзда тутилган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Нефтчи" матбуот хизмати