

Исломбек Исмоилов бошқарувидаги водийликлар еврокубокларнинг доимий иштирокчиси, ҳозир УЕФА Чемпионлар лигасида 22-ўринни эгаллаб турган рақибга қаршилик кўрсатишга уринишди, бироқ тажриба ўз сўзини айтди.
Оғдам клуби фарғоналиклар дарвозасига жавобсиз бешта тўп киритиб, йирик ғалабани қўлга киритди.
Назорат ўйини. 12 январь "ҚОРАБОҒ" (Озарбайжон) — "НЕФТЧИ" (Ўзбекистон) 5:0
Голлар: Я. Бензия (12), Л. Андраде (28, 54), Н. Ахундзаде (41), О. Кашчук (78).
"Нефтчи" (бошланғич таркиб): Ботирали Эргашев, Иззатилло Пўлатов, Анвар Ғофуров (С), Муҳсин Убайдуллаев, Иброҳим Халил Йўлдошев, Икром Алибоев, Жамшид Искандаров, Аброр Исмоилов, Алишер Одилов, Хуршид Ғиёсов, Нурбек Сарсенбаев.
Заҳира: Акбар Тўраев, Муҳаммадқодир Расулжонов, Нурмуҳаммад Абдуғаниев, Азизбек Муратов, Азизбек Эримбетов, Йован Жокич, Далер Тухсанов, Фарҳод Соҳибжонов, Мўминхон Баҳодирхонов, Фаррух Сайфиев, Боян Цигер, Зоран Марушич, Журани Ратиньо.



