Науэль Молина "Атлетико" футболчисига айланди

Alisher
28 июл 2022, 16:03
"Атлетико" "Удинезе" ҳимоячиси Науэль Молинани харид қилди.

24 ёшли футболчи Мадрид клуби билан беш йиллик шартнома имзолади.

Битим нархи 12 миллион еврога баҳоланмоқда, яна 6 миллион евро бонуслар сифатида кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Молина Аргентина терма жамоасида ўтган йилнинг июнида дебют қилди ва 2021 йилги Копа Америка ғолибига айланди.


AlisherМуаллиф
Манба: atleticodemadrid.com