"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди

Alisher Ostonov
5 окт 2025, 14:25
"Наполи" 20 ёшли ярим ҳимоячи Кобби Майнуни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Футболчи ҳозирда "Манчестер Юнайтед" шарафини ҳимоя қилмоқда.

Майну ўтган мавсумда АПЛда 25та ўйинда майдонга тушди. Бироқ, у жорий мавсумда асосий таркибдаги ўрнини йўқотди, ярим ҳимоячи чемпионатда фақат захирадан майдонга тушмоқда.

"Наполи" ўтган трансферлар даврида футболчини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилганди. Манбаларнинг маълум қилишича, италияликлар бу масалага қишда қайтишади. Ўйин амалиётининг йўқлиги А Серияга ўтиш учун қўшимча сабаб бўлиши мумкин.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: TEAMtalk