Нагельсманн "Манчестер Юнайтед" бош мураббийлигига номзодлар қаторига кирди

Sherzod Nurmatov
5 мар 2026, 19:27
"TEAMtalk" хабарига кўра, немис мураббийи "Манчестер Юнайтед"да ишлашга қизиқиш билдирган ва воситачилар уни мазкур лавозимга таклиф этган.

Мутахассис ушбу вазифага асосий даъвогарлар қаторида қайд этилмоқда.

"Манчестер Юнайтед" ҳозирда Майкл Кээррикнинг вақтинчалик раҳбарлиги остида. У тайинланганидан бери жуда яхши ишламоқда ва "қизил иблислар" Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш олиб боряпти.

Кэррик айни пайтда доимий бош мураббийликка энг асосий номзод ҳисобланса-да, клуб раҳбарияти саналган INEOS компанияси ҳали унга тўлиқ ишонч билдириб, лавозимни доимий асосда топширишга тайёр эмас. Шу сабабли улар бошқа вариантларни ҳам синчковлик билан кўриб чиқмоқда, улар орасида энг устувор номзод сифатида Германия терма жамоаси устози Нагельсманн тилга олинмоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: TEAMtalk