Мюллер: "Омад бизнинг томонда эмасди"

Mirjalol Normatov
14 янв 2021
"Бавария" футболчиси Томас Мюллер Германия Кубоги доирасида "Хольштайн"дан учралган мағлубият ҳақида гапирди.

"Киль шаҳри жамоасига мағлуб бўлдик. Жуда ҳам ғалати бўлар экан бу гапни айтиш. Омад биз томонда бўлмади.

Биринчи бўлимда ўзимизни яхши ҳис қилаётгандик. Яхши вазиятлар бўлди, комбинациялар ўхшади, тўпни ушлаб туришдан жуда катта завқ олдик.

"Киль" эса бор кучи билан ҳаракат қилди. Биз жуда катта хатоларга йўл қўйдик, "Киль" эса вазиятлардан унумли фойдаланиб кетди", - деди Мюллер.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal